Россия президенти Владимир Путин ғарб санкцияларига жавобан жорий этилган жазо чораларини 2018 йилнинг декабригача узайтириш қарорини имзолади.
Мазкур чоралар Европа Иттифоқи давлатларидан айрим озиқ-овқат махсулотларини сотиб олишни тақиқлашни назарда тутади.
Россия 2014 йилда ЕИ ва АҚШ озиқ-овқат махсулотларига эмбарго жорий этган.
Импорти тақиқланадиган маҳсулотлар сирасига мева,сабзавот, гўшт, сут ва сут маҳсулотлари киради.
Президент Путинни Украина шарқидаги вазиятни беқарорлаштиришда айблаётган АҚШ ва Европа Иттифоқи Россияга қарши жазо чораларини кучайтирганди.