Линклар

Араб давлатлари Қатарга билдирилган ультиматум муддатини 48 соатга узайтирди


Қатар пойтахти Доҳа манзараси.

Араб давлатлари Қатарга билдирилган талабларнинг бажарилиши учун қўшимча 48 соат беришга розилик билдирди.

Араб давлатларининг 13 моддадан иборат талабларига Қатар 2 июль куни жавоб қайтариши лозим бўлган. Бироқ Араб давлатлари ва Қатар ўртасида воситачилик қилаётган Қувайт амирининг илтимоси билан давлатлар бу муддатни яна 48 соатга узайтиришга рози бўлганлар.

Саудия Арабистони, Миср, Бахрайн, Бирлашган Араб Амирликлари, жумладан, Қатардан Ал Жазира телеканалини ёпишни, Эрон билан дипломатик алоқаларни узишни ва Туркия ҳарбий базасини мамлакатдан чиқаршини талаб қилаётир.

Қатар Ташқи ишлар вазири Мухаммад бин Абдул Раҳмон ал-Таний 1 июль куни бу шартлар бажарилмаслигини айтган эди:

-Барча масалалар томонлар ўртасидаги келишувлар асосида ҳал этилиши лозим. Бу талаблар биз томонимиздан рад этилди. Бу талаблар муҳокама учун қабул қилинмайди ва уларни қабул қилиб ҳам бўлмайди. Қатар мулоқот давом эттирилиши учун зарур шароитлар яратилиши жараёнида иштирок этишга тайёр, -деди вазир.

Жорий йилнинг 5 июнь куни Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн, Миср ва бошқа мамлакатлар Қатарни террорчиларни қўллаб-қувватлашда айблаб, дипломатик алоқаларни узган эди.

XS
SM
MD
LG