Линклар

Шошилинч хабар
10 Avgust 2026, Toshkent vaqti: 18:55

Сурияда президент Башар Асад тасвирланган пул кучга кирди

2000 минг сурия фунти
2000 минг сурия фунти

Сурияда президент Башар Асад тасвирланган илк банкнот чиқди.

Асад портрети икки минг Сурия фунтида (тахминан 4 АҚШ доллари) тасвирланган.

Сурия Марказий Банкининг эълон қилишича, янги купюралар бир неча йил олдин босилган эса-да, Дамашқ ва мамлакатнинг қатор вилоятларида энди кучга кирди.

Сурияда 2011 йилда фуқаролар уруши бошланиши ортидан мамлакат валютаси қурби кескин тушиб кетди.

Урушга қадар 1 АШҚ доллари 50 Сурия фунтига тенг бўлса, ҳозир 400 фунтдан ошиб кетди.

This item is part of
XS
SM
MD
LG