Линклар

Шошилинч хабар
12 ноябр 2019, Тошкент вақти: 20:59

Араб давлатлари Қатарга берилган муҳлатни 48 соатга узайтирди


Расмий Доҳа 13 банддан иборат ультиматумга жавоб қайтаргандан сўнг Саудия Арабистони ва иттифоқчилари талабларни қондириши учун Қатарга яна 48 соат муҳлат берди, дея хабар тарқатди Саудия Арабистони давлат телевидениеси.

Қувайт амири илтимоси билан муҳлатни чўзишга қарор қилинди, деб хабар қилади Ал-Арабия телеканали 3 июль куни. У Қатар билан Саудия Арабистони, Миср, Баҳрайн, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа мамлакатлар ўртасидаги можарода воситачилик қилмоқда.

Саудияликлар ва итифоқчилари Қатар билан дипломатик ва борди-келди алоқаларини узди. Улар Қатарни террорчиликни қўллаб-қувватлашда ва азалий рақиби Эрон билан жуда яқин алоқа қилаётганликда айбламоқда.

Ушбу маслакатлар 13 та талабдан иборат рўйхат тузиб, Қатарнинг олдига 2 июль ярим тунга қадар уларга жавоб бериш шартини қўйган эди. Боз устига, талаблар бажарилмаган тақдирда қўшимча санкциялар жорий этиш билан таҳдид ҳам қилинмоқда.

Рўйхатда террорчиликни молиявий қўллаб-қувватлашни бас қилиш, Ал-Жазира телетармоғини ёпиш, Эрон билан алоқаларни узиш, Туркиянинг ҳарбий-ҳаво базасини ёпиш талаблари бор. Улар бажарилгшан тақдирда Форз кўрфазидаги жимитдай мамлакатни бойкот қилишга барҳам берилади.

Қувайт амири Шайх Сабоҳ ал-Аҳмад ас-Сабоҳ 3 июль куни қатарликлардан расмий жавоб олганини маълум қилди ва ўша заҳоти араб мамлакатларидан Қатарга қўйилган муҳлатни яна 48 соатга чўзишни сўради.

Амир жаноблари расмий Доҳа нима деб жавоб қилганини ошкор этмади. Аммо Қатар ташқи ишлар вазири Шайх Муҳаммад ибн Абдулраҳмон ат-Тани 1 июль куни Римга сафари чоғида зикр этилган талаблар Қатарнинг суверенитетига дахл қилишини айтди. Лекин у расмий Доҳа қўшни араб мамлакатлари кўтарган масалаларни муҳокама қилишга тайёр эканини билдирди.

Шайх Муҳаммад ибн Абдулраҳмон ат-Тани, Қатар ташқи ишлар вазири:

"Ҳамма нарса тегишли жараён, тегишли ҳуқуқий доира ва томонлар ўртасида келишилган принципларга асосланиши керак. Ушбу талаблар рўйхати айнан рад қилиш учун тузилган. Уни на қабул, на муҳокама қилиб бўлади. Қатар давлати уни принципил жиҳатдан рад этиш ўрнига мулоқотни давом эттиришга шароит яратишда қатнашишга тайёр".

Қатарга қўлланиши мумкин бўлган қўшимча санкциялардан бири уни олти мамлакат кирувчи Форс кўрфази ҳамкорлиги кенгашига аъзоликдан маҳрум қилиш бўлиши мумкин. Ушбу кенгашга аъзо мамлакатлар Америка Қўшма Штатларининг яқин иттифоқчиларидир. Унга Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн, Қатар, Кувайт ва Ўмон киради.

Шайх Муҳаммад ибн Абдулраҳмон ат-Тани, Қатар ташқи ишлар вазири:

"Биз жаҳон халқаро ҳуқуқ асосида бошқариляпти, мавжуд тартиб катта мамлакатлар кичикларини қўрқитишига йўл бермайди, деб ҳисоблаймиз. Ультиматумга келсак, ҳеч кимнинг бирор суверен мамлакатга ультиматум қўйишга ҳаққи йўқ".

Миср мамлакат ташқи ишлар вазири 5 июлда Қоҳирада Саудия Арабистонилик ва БААлик ҳамкасблари билан учрашиши ҳамда "Қатар билан алоқаларга оид вазият ривожи"ни муҳокама қилиши кутилмоқда

АҚШ Давлат департаменти Кувайтнинг можарони тинч йўл билан ҳал қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини олқишлади ва томонларни босиқликка даъват қилди.

2 июль куни Оқ Уйдан хабар берилишича, президент Дональд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва БАА раҳбарлари билан алоҳида-алоҳида гаплашди ва "давом этаётган можародан ташвиш" изҳор қилди.

XS
SM
MD
LG