Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:48

Эрон президенти Туркиянинг тўғонлар қуриш режасини танқид қилди


Ҳасан Руҳоний
Ҳасан Руҳоний

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Туркиянинг Дажла ва Фрот дарёларида йирик тўғонлар қуриш режасини танқид қилди.

Теҳронда 3 июнда бўлиб ўтган анжуманда гапирган президент Руҳоний Туркиядан тўғонлар қуриш режасидан воз кечишни талаб қилди.

"Қўшни давлатда 22та тўғон қуриш режаси ишлаб чиқилаяпти, бу Дажла ва Фрот дарёларига ҳалокатли оқибатларга олиб келиши ва шу тариқа Ироқ, Эрон ва яна кўплаб мамлакатларга зарар етказиши мумкин. Бундай ҳолатга жим қараб туриб бўлмайди," деди Руҳоний.

Фрот ва Дажла дарёлари Туркия ҳудудидан бошланади.

Анқара режалари, таҳлилчиларга кўра, Яқин Шарқ мамлакатларида сув тақчиллигини келтириб чиқариши мумкин.

XS
SM
MD
LG