Линклар

Шимолий Корея телевидениеси 4 июль куни дунëнинг исталган нуқтасини нишонга олишга қодир қитъалараро баллистик ракета муваффақиятли синовдан ўтказилганини эълон қилди.

Бу ҳақдаги хабарда айтилишича¸ Hwasong-14 русумидаги ракета 39 минутдан сўнг 2¸800 километр баландликдаги нишонни уришга муваффақ бўлган.

Ғарб экспертлари¸ бу синовни Шимолий Корея тарихидаги энг муваффақиятли ракета синови экани ва ўрта масофадаги нишонни уришга қодир бу ракеталар бемалол Аляскагача келишини тахмин қилмоқда.

Жанубий Корея ҳарбийлари ракетанинг 930 км масофани учиб ўтиб¸ Япония иқтисодий зонаси яқинида Япон денгизига қулаганини билдирди.

Япония Бош вазири Шинзо Абе Шимолий Корея ракета дастурини тўхтатишга қаратилган дипломатик уринишларни кучайтиражагини билдирди:

- Япония АҚШ ва Жанубий Корея билан биргаликда Шимолий Кореяга нисбатан халқаро босимни кучайтириш устида ишлайди. Шунингдек мен Хитой ва Россия президентларини бу жараëнда конструктивроқ роль ўйнашга чақираман¸ деди Токио ҳукумати раҳбари.

Бу синовга Twitter орқали муносабат билдирган АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Кореянинг энг яқин ҳамкори Хитойни “бу бемаъниликка биратўла барҳам бериш учун қаттиқ босим қилиш”га чақирди.

XS
SM
MD
LG