Линклар

Остонада Сурия тинчлик музокараларининг бешинчи давраси бошланди


4 июль куни Қозоғистон пойтахтида Россия¸ Эрон¸ Туркия ва АҚШ дипломатларининг Сурия ҳукумати ва айрим мухолифат гуруҳлари билан музокараларининг бешинчи давраси бошланди.

Икки кунлик музокараларда БМТ Бош котибининг Сурия бўйича махсус вакили Staffan de Mistura ҳам қатнашмоқда.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги томонларнинг 4 июль куни икки томонлама форматда музокара ўтказаëтгани ва уларда Сурия қуролли мухолифатининг 9 вакили ҳам иштирок этаëтганини билдирди.

Остона учрашувларида¸ айтилишича¸ асосан декабрь ойида Россия¸ Туркия ва Эрон музокарачилари иштирокида эришилган кескинликни юмшатиш ва ўт очишни тўхтатиш келишуви ижроси муҳокама қилинмоқда.

Остона сўзлашувлари бошланиши арафасида АҚШ ҳарбийлари Америка қўллаëтган Сурия қуролли гуруҳлари Раққа шаҳрини “Ислом давлати” назоратидан тортиб олиш учун бораëтган жангларда эски шаҳарни ўраб турган деворни бузганини эълон қилди.

“Ислом давлати” террорчилари 2014 йили Раққани ўз халифати пойтахти деб эълон қилган эди.

XS
SM
MD
LG