Линклар

Франция президенти Эммануэль Макрон француз парламенти Сенати ва Миллий Йиғини қўшма йиғилишида қилган чиқишида ҳокимият, армия ва бошқа соҳаларда қатъий ислоҳотлар ўтказилишини маълум қилди.

Макрон, агар парламент бу ислоҳотларни қўлламаса, умумхалқ референдлуми ўтказишга тайёр эканини айтди.

Макрон парламент депутатлари сонини учдан бирга қисқартириш ниятида экани борасида ҳам баёнот берди.

-Оз сонли, лекин кучли воситаларга эга бўлган парламент долзарб масалаларни тезроқ ҳал эта олади. Бундай парламентда депутатлар яхшироқ тайёргарликдан ўтган мутахасислар кўмагига эга бўлади, шунинг учун мен парламент аъзолари сонини учдан бирга қисқартиришни таклиф қилмоқдаман, - деди Макрон.

Франция парламенти Миллий Йиғиннинг 577 нафар ва Сенатнинг 348 нафар депутатидан иборат.

XS
SM
MD
LG