Линклар

Сурия бўйича Остона музокарасида томонлар муросага кела олмади


Сурия мухолифати делегацияси Остонадаги музокарада. 2017 йил, 5 июль.

Остонада Сурия бўйича музокараларнинг 5 –даврасида томонлар хавфсизлик ҳудудларини ташкил этиш масаласида муросага кела олмади, бироқ бу борадаги асосий тартиб-қоидалар келишиб олинди.

Бу ҳақда музокарда иштирок этаётган Россия делегацияси раҳбари Александр Лаврентев 5 июль куни маълум қилди. Унга кўра, хавфсизлик ҳудудлари бўйича келишувга асосий эътирозларни Туркия делегацияси билдирган.

Остона йиғинида хавфсизлик ҳудудлари ва жанглардан ҳоли ҳудудлар юзасидан ҳужжатни қайта ишлаб чиқувчи ишчи гуруҳ ташкил этилди.

Мазкур ҳужжат 1-2 август кунлари Сурия бўйича музокараларда “гарант давлат” сифатида қатнашаётган Россия, Туркия ва Эрон томонидан Теҳронда ўтадиган музокараларда муҳокама қилинади.

Александр Лаврентев жанглардан ҳоли ҳудудлар ва хавфсизлик зоналаридаги мониторингни олиб бориш асосан Россия ҳарбийлари зиммасига юклатилиши мумкинлигини ҳам билдирди.

-Россия ҳарбий полицияси хавфсизлик ҳудудларидаги буфер зоналардаги отрядларнинг асосий қисмини ташкил этади. Мен таъкидламоқчиманки, улар рус армиясининг жанговар қисмлари эмас, балки ножанговар бўлган миссияга эга ҳарбий полициядир. Ҳолбуки, уларга ўзларини мудофаа қилишлари учун қурол берилдади, - деди Лаврентев.

Сурия бўйича Остона музокараларида “гарант давлат”лар Россия, Эрон ва Туркия ҳисобланади.

Остона музокараларининг 5 - давраси 4 июлда бошланиб, икки кун давом этди.

XS
SM
MD
LG