Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 22:33

АҚШ президенти Трамп Польшада президент Дуда билан учрашди


АҚШ президенти Доналд Трамп ва Польша президенти Андрей Дуда

Европага иккинчи расмий сафарини амалга ошираётган АҚШ президенти Доналд Трамп Польшага борди ва президент Анжей Дуда билан учрашди.

6 июл куни унинг Варшавада Марказий ва Шарқий Европа давлатлари лидерлари билан учрашиши кутилмоқда.

Сўнгра Трамп "Катта йигирмалик" саммитида қатнашиш учун Германияга боради ва Россия президенти билан юзма-юз учрашади.

Куннинг иккинчи ярмида Доналд Трамп Германиянинг Ҳамбург шаҳрига боради ва у ерда Катта йигирмалик саммитида қатнашади.

Кремль Россия президенти Владимир Путиннинг Ҳамбургда ўтадиган “Катта йигирмалик” саммити доирасида АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашишини тасдиқлади.

Расмий хабарга кўра¸ Трамп ва Путиннинг президент сифатидаги биринчи юзма-юз учрашуви 7 июлга белгиланган.

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Трамп-Путин учрашуви кун тартибига ҳеч қандай махсус муҳокамалар киритилмагани ва президентлар ўзлари истаган мавзуларда гаплашишларини билдирган эди.

Россия Ташқи ишлар вазири биринчи учрашувдаиккала президентнинг Суриядаги вазиятни муҳокама қилиши муҳимлигини таъкидлади.

Айни пайтда Россияни 2016 йилги АҚШ президент сайловларига бевосита дахл қилганликда айблаëтган АҚШ Конгресси ва Федерал тергов бюроси¸ Трамп сайловолди кампанияси вакиллари билан Москва расмийлари ўртасида яширин алоқа бўлган-бўлмаганини аниқлаш бўйича махсус текширувлар олиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG