Линклар

Трамп Шимолий Кореянинг ракета синовига жавобан "анча кескин чоралар" кўриши мумкин


Шимолий Корея ракеталарни синовдан ўтказмоқда

АҚШ президенти Доналд Трамп Шимолий Кореянинг қитъалараро баллистик ракетани шу ҳафта бошида синовдан ўтказганига жавобан “анча кескин чоралар” кўриш ҳақида ўйлаётганини айтди.

6 июлда Варшавада гапирган Трамп барча мамлакатларни Шимолий Кореянинг “жуда жуда ёмон рафтори”га қарши бирлашишга чақирди.

"Уларнинг бундай рафтори уятлидир, - деди Трамп Шимолий Корея раҳбарлари ҳақида гапираркан. – Аммо улар жуда хавфли ҳаракатарни қилишмоқда ва бунга қарши бир нарса қилиниши керак."

5 июлда АҚШнинг БМТдаги элчиси, Никки Ҳилей, “агар керак бўлса”, АҚШ Шимолий Кореяга қарши “сезиларли ҳарбий куч” ишлатишини айтганди.

XS
SM
MD
LG