Линклар

Трамп Россиянинг "беқарорлаштирувчи хатти-ҳаракати"ни танқид қилди


Доналд Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Россияни Украина ва бошқа қўшни мамлакатларни беқарорлаштиршни бас қилишга чақирди. Унинг сўзларига кўра,Москва дунё муаммоларини ҳал қилишда ғарб давлатларига қўшилиши керак.

Трамп Россиядан “душман режимлар – Сурия ва Эронни дастаклашни” тўхтатишни талаб қилди.

Унинг бундай баёноти Варшавага сафари чоғида янгради.

Дональд Трамп Қўшма Штатлар “Марказий Европада тинчлик ва хавфсизликни қўллаб-қувватлаш борасидаги мажбуриятига содиқ” ва “Польша билан Россиянинг беқарорлаштирувачи хатти-ҳаракатларига жавобан иш олиб бормоқда”, деб айтди.

Дональд Трампнинг айтишича, Америка минтақада барқарорлик рамзига айланган Польша ва поляк халқини севади.

Трамп Польша президенти Андрей Дуда билан учрашуви ортидан Вашингтоннинг НАТО иттифоқи олдидаги мажбурияти борлигини таъкидлади.

- Бизнинг НАТО ва Польша билан кучли иттифоқимиз ҳамон зиддиятларни тийиб туриш, буюк давлатлар ўртасидаги уруш ҳеч қачон Европани вайрон қилмаслигини таъминлаш ҳамда дунё хавфсиз ва тинч бўлиши учун муҳим аҳамият касб этмоқда, – деди у.

АҚШ президенти савдо ва энергетика соҳаларида Польша билан ҳамкорликни кенгайтиришга ваъда берди.

Трампнинг таъқидлашича, Польша ва унинг қўшнилари энергиянинг ягона таъминотчисига қарам бўлиб қолмайди.

Польша тарихи ҳақида гапираркан, Трамп Трамп бу мамлакат бир неча марта истило остида қолгани, аммо поляк халқи ҳеч қачон мағлуб бўлмаганига алоҳида урғу берди.

Америка раҳбари поляк халқини озодлик рамзи деб атади.

Трамп май ойидаги Европага қилган илк сафари чоғида НАТОга аъзо кўплаб мамлакатлар шартноманинг 5-моддасини эсламаганидан ташвишга тушиб қолди.

У бунинг ўрнига иттифоқчиларни мудофаага кам маблағ сарфлаётгани учун танқид қилган ва Қўшма Штатлар керагидан ортиқ харажатларни зиммасига олаётганини айтган эди.

Жуғрофий жиҳатдан Россияга яқинлиги Польшанинг Москванинг миқтақадаги хатти-ҳаракатлари борасидаги ташвишларини орттирди.

Бунга Россиянинг Украинанинг Қрим вилоятини босиб олгани, Украина шарқидаги бўлгинчиларни қўллаб қувватлаётгани, Қўшма Штатлар ва Европа мамлакатларидаги сайловларга аралашгани гумон қилинаётгани сабаб бўлди.

Трамп президент Дуда билан учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот конференциясида журналистларга Россия 2016 йилги АҚШ президент сайловига аралашганини айтиб, лекин "буни ҳеч қим аниқ айта олмаслиги"ни билдирди.

Дональд Трамп, АҚШ президенти:

"Мен собиқ президент Барак Обама қўлини совуқ сувга урмади, деб айта олмайман. Менимча, у Ҳиллари Клинтон сайловда ютиб чиқади, деб ўйлаган, шунинг учун у ҳеч иш қилмади. Агар у бошқача тарзда ўйлаганида, бунга қарши нимадир қилиши керак эди. Август бошида Марказий разведка бошқармаси уни Россия сайловга аралашмоқчи ёки жиддий аралашмоқчи эканидан огоҳлантирган. Лекин у ҳеч иш қилмади. Сабаби Ҳиллари ғалаба қилади, деб ўйлаган".

Трамп ушбу фикрларини Марказий ва Шарқий Европа мамлакатлари рабарлари билан учрашуви ва Польша халқи олдида телевидение орқали нутқ сўзлашидан олдин билдирди.

У 6 июль куни кечроқ G20 саммити – зирвасида ишитрок этиш учун Германиянинг Ҳамбург шаҳрига ташриф буюради, 7 июль куни эса саммит доирасида Россия президенти Владимир Путин билан учрашишни режалаштирмоқда.

Трамп "Уч денгиз ташаббуси" саммитида иштирок этган мамлакатлар раҳбарларини АҚШнинг суюлтирилган газини сотиб олишга даъват қилди.

2016 йилда Польша ва Хорватиянинг қўшма лойиҳаси бўлган ушбу гуруҳга бугунги кунда Венгрия, Чехия Республикаси, Румииня, Болгария, Эстония, Латвия, Словения ва Австрия киради.

Польша раҳбарлари Трампнинг фикрларини қўллаб-қувватламоқда.

Шу пайтгача, Польша раҳбарлари Европа бошқа мамлакатлари қатори АҚШ президентнинг НАТО олдидаги мажбуриятларига ва шартноманинг 5-моддасига содиқлигини маълум қилишини кутаётган эди. Унга кўра, НАТОнинг бир аъзосига қилинган ҳужум бутун бошли иттифоққа қилинган ҳужум билан тенгдир.

Суриядаги можаро ва АҚШнинг Суриядаги парвозлар тақиқланадиган зона ташкил қилиш тўғрисидаги таклифи G20 зирваси кун тартибидаги асосий масалалардан бири бўлади.

G20 зирваси чоғида Европа раҳбарларининг Трампга Қўшма Штатларнинг Парижнинг иқлим ўзгаришига қарши кураш шартномасидан чиқиши, эркин савдо ва иммиграция масалаларига оид кескин саволлар берилиши кутилмоқда.

АҚШнинг Ғарбдаги иттифоқчилари Трампнинг Путинга унинг Шарқий Украинадаги 10 мингдан ошиқ қишининг ёстиғини қуритган можарога барҳам бериш борасида босим ўтказишини кутмоқда.

Трамп Россиядан ташқари Шимолий Корея масаласида Хитойга ҳам босим ўтказишга уриниб кўради. У 4 июль куни Шимоилй Корея ракета синови ўтказгандан сўнг Хитой унга ҳеч қандай таъсир кўрсатмаётганидан ҳафсаласи пир бўлганини яшириб ўтирмади.

Трампнинг Германия канцлери Ангела Меркель биланўзаро муносабати ҳам жиддий кузатув остида бўлади.

Чунки Меркелнинг жорий йил бошидаги Вашингтонга ва Трампнинг май ойидаги Европага сафари вақтида ноқулай вазиятлар юзага келган эди.

XS
SM
MD
LG