Линклар

Қўшма Штатлар ва Россия Суриянинг жануб-ғарбида ўт очишни тўхтатишга келишган.

9 июлдан амалга кўчадиган оташкесим ҳақида АҚШ ва Россия президентлари Доналд Трамр ва Владимир Путин 7 июл куни Германиянинг Ҳамбург шаҳридаги G20 саммити теграсидаги учрашуви ортидан эълон қилинди.

Бу Трампнинг январ ойида ҳокимиятга келишидан кейин Путин билан илк учрашуви бўлди ва Россия билан оташкесим келишуви Вашингтон раҳбарининг димпломатик муваффақияти сифатида қаралмоқда.

АҚШ ва Россия президентларининг Ҳамбургда бўлиб ўтаётган G20 саммити майдонидаги учрашуви икки ярим соат давом этган.

АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон ушбу мулоқот хусусида фикр билдирар экан, “ўта сермаҳсул бўлган”ини айтди.

“Ҳар икки етакчи жуда тез тил топишишди. Уларнинг ўртасида илиқ муносабат кўзга ташланди”, - деди Тиллерсон.

АҚШ Давлат котиби, шунингдек, Доналд Трамп ва Владимир Путин санкциялар билан боғлиқ муаммоларни ҳам муҳокама қилишганини айтиб ўтди.

XS
SM
MD
LG