Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:46

Тошкентнинг “Обод” футбол клуби тугатилмоқда


Ўзбекистондаги "Обод" хусусий футбол клуби тугатилмоқда. Клуб раҳбарияти футболчиларни йиғиб мажлис ўтказган. Унда клуб фаолияти тугатилаётгани эълон қилинган. Футболчилар ўзларига янги жамоа қидирмоқда. 2013 йилда ташкил ушбу жамоа ўтган йили олий лигада дебют қилганди.

Тошкентнинг "Обод" клуби ҳомийларнинг ташаббуси билан тугатилиши ҳамда Олий лигадаги иштирокини чемпионат ярмида якунлаши мумкин, - дея хабар беради “Озодлик”нинг Ўзбекистон футбол федерациясига яқин манбаси.

Унинг айтишича, шу йилнинг 3 июль куни “Обод” клубида махсус йиғилиш ўтказилиб,у нда клуб бош ҳомийси “Mustang” ёқилғи қуйиш шаҳобчалари вакиллари жамоа футболчиларига ўзлари учун бошқа клуб топишларини тавсия қилишган.

“Mustang” ёқилғи қуйиш шаҳобчалари вакиллари бундан буёғига клубга ҳомийлик қила олмасликларини, уларда молиявий муаммолар юзага келганлигини айтиб, футболчи ва мураббийлар ўзларига бошқа иш топиши зарурлиги ҳақида огоҳлантиришди”, - дейди “Озодлик” манбаси.

Унинг билдиришича, “Обод” ҳомийлари футолчи ва мураббийларга апрельдан ойидан кейин, яъни уч ойдан бери маош ва мукофот пуллари тўлашмаган.

Ўтган уч ой давомида “Обод” раҳбарияти клубни сақлаб қолиш учун унга янги ҳомий қидиришни бошлаган. Лекин бу ишлар самарасиз якунланган.

“Обод” клуби Ўзбекистон Олий лигасида 2016 йилдан бери иштирок қилади. Бу йилги чемпионатнинг биринчи даврасидан сўнг жамоа 9 очко билан сўнгги ўринни эгаллаб турибди.

XS
SM
MD
LG