Линклар

Шошилинч хабар
10 May 2026, Тошкент вақти: 18:02

Ҳамбургдаги тартибсизликларда 200га яқин полициячи жароҳатланди

Германиянинг Ҳамбург шаҳрида G20 саммити пайти аксилглоболистларнинг норозилик намойишлари ва тартибсизликларда жами 196 нафар полициячи жароҳатланди.

Бу ҳақда шаҳар полицияси шанба куни маълум қилди.

Ҳамбург полициясининг билдиришича, тартибсизликлар пайти жами 83 одам ушланган ва 19 нафари ҳибсга олинган.

Норозилик тадбирларида бир ярим минг одам қатнашган. Бир кун аввал аксилглоболистлар машиналарга ўт қўйиб, кўчаларни тўсиб олишди.

Полиция уларни сув пуркагичлар билан тарқатишга уринди.

Юзларига ниқоб тортган норозилар эса полициячиларга тош ва ёнувчи модда солинган идишларни ирғитишди.

Ҳозир Ҳамбург полицияси шаҳарда назоратни тўлиқ қўлга олганини билдирди.

This item is part of
XS
SM
MD
LG