Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 21:45

АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон Киевда Украина президенти Петро Порошенко билан музокаралар ўтказади.

Бир кун муқаддам Германияда ўтган "Катта йигирмалик" саммити давомида АҚШ президенти Доналд Трамп, лавозимига келганидан буён илк кез, Россия президенти Владимир Путин билан юзма-юз учрашди.

Учрашувни "жуда ажойиб", деб баҳолаган Трамп Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни яхшилаш зарурати ҳақида гапирди.

Айни пайтда, Оқ Уй маъмурияти 2014 йилда Қримни аннексия қилгани ортидан Россияга нисбатан қўлланган санкциялар сақланиб қолинишини билдирди.

АҚШ Давлат демпартменти матбуот котиби Хизер Нойерт 5 июл куни Киевга сафари давомида Тиллерсон "Вашингтоннинг Украина северенитетини сақлаб қолиш тарафдори эканини яна бир карра намойиш қилинишини" билдирган.

XS
SM
MD
LG