Линклар

Порошенко: Тиллерсон сафари АҚШ Украинани қўллаётганига "кучли" ишоратдир


АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон Киевда Украина президенти Петро Порошенко билан музокаралар ўтказди.

Президент Порошенко Давлат котиби Тиллерсоннинг бу сафари АҚШ Украинани қўллаётганига "кучли" ишоратдир, деди.

Қўшма матбуот анжуманида айтилишча, АҚШнинг Украина шарқидаги урушни кузатадиган янги махсус вакили Курт Уолкер бир неча кун Киевда қолиб, томонларнинг Минск шартномасига амал қилаётганига ишонч ҳосил қилади.

АҚШ Давлат котиби Тиллерсон Вашингтон икки йил олдин қабул қилинган Минск келишувига етарли даражада амал қилинмаётганидан қониқмаётганини таъкидлади.

Айни пайтда, у 2014 йилда Қримни аннексия қилгани ортидан Россияга нисбатан қўлланган санкциялар Украина ҳудудий яхлитлиги тиклангунга қадар сақланиб қолинишини билдирди.

Украина шарқида Киев қўшинлари ва Россиядан кўмак олаётган сепаратчилар ўртасида 2014 йилдан бери давом этаётган уруш ҳаракатлари давомида 10 мингдан ортиқ одам қурбон бўлди.

XS
SM
MD
LG