Линклар

Москвада Навальнийнинг 30 тарғиботчиси қўлга олинди


Навальний ўз тарафдорлари билан.

Москвада якшанба куни мухолифатчи Алексей Навальний фойдасига тарғибот ишларини олиб борган 30дан ортиқ одам ҳибсга олинди.

Хабарда айтилиишча, 9 июнь куни Москвада Навальнийни тарғиб қилувчи 120 мувофиқлаштирувчи пункт ва юзлаб тарғиботчилар иш олиб борган. Қўлга олинганларга нисбатан ноқонуний тарзда тарғибот ишларини олиб бориш айблови билдирилган.

Мухолифатчи Алексей Навальний 2018 йилда президентлик сайловида иштирок этишини айтган эди. Шу муносабат билан Москва ва Россиянинг бошқа шаҳарларида мухолифатчининг тарғибот штаблари ташкил этилган. 8-9 июль кунлари штаб аъзолари Навальнийни тарғиб қилиш бўйича тадбирларни ўткизган эдилар.

Россия президенти Владимир Путин Гамбургда ўтган "Катта йигирматалик" саммитидан сўнг 8 июлда матбуотга берган интервьюсида Навальний ҳақида гапирар экан:

-Биз конструктив кун тартибини, хатто у танқидий бўлса ҳам, таклиф қилган одамлар билан, айниқса президент ва ҳукумат даражасида мулоқот қилишга тайёрмиз, деб ҳисоблайман. Лекин гап фақат ўзига эътибор қаратишда бўлса, у ҳолда бундай одамлар билан мулоқот қилиш қизиқ эмас, - деб фикр билдирди.

XS
SM
MD
LG