Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:49

 Мотоциклчи ҳудкуш ҳужумидан бир полициячи ўлди


10 июль куни Покистоннинг Балужистон вилоятида мотоцикл минган ҳудкуш ҳужумида бир полициячи ҳалок бўлди, камида 11 киши жароҳатланди.

Бу ҳақда Озодликка Кветта полицияси расмийси Акбар Хон маълум қилди:

- Мотоциклчи ҳудкуш ҳужуми Чаман шаҳрининг Мурғи бозори ҳудудида бўлган. Полиция ходими Саид Моҳманд ҳалок бўлди, унинг ҳайдовчиси эса жиддий жароҳатланди. Яна ўн киши яраланган.

Маҳаллий шифокорларга кўра, жароҳатланганлардан оғир аҳволда бўлган 5 киши Балужистон маркази Кветта шаҳрига жўнатилган.

Ҳозирча ҳужум учун масъулиятни ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмади.

XS
SM
MD
LG