Линклар

НАТО: Россия Донбассдан мингта ҳарбийсини олиб чиқиши лозим


НАТО Бош котиби Йенс Столтенбер (ўнгда) Украина Президенти Порошенко билан 10 июл куни Киевдаги анжуманда.

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Россия Украина ҳудудидан «ўзининг мингта ҳарбийсини олиб чиқиши лозим»лиги ва Донбассда айирмачиларни дастаклашни тўхтатиши шартлигини таъкидлади.

Бунга жавобан Кремль яна бир бор Украина шарқидаги можарода рус аскарлари иштирокини инкор қилди.

Столтенберг НАТО Украина суверенитетини қўллаши ва Киевга 40 миллион евро ажратиш режасини ҳам билдирди. Бу маблағ можароли ҳудудда яраланганлар муолажаси ва киберҳавфсизликни мустаҳкамлашга сарфланиши лозим.

Порошенко Украина ҳукумати НАТО стандартларига жавоб бериш учун мудофаа тизимини ислоҳ қилиш ҳаракатлари ҳақида гапирди.

Киевда ўтган учрашувда Украинанинг НАТОга аъзо бўлиш масалалари муҳокама қилинди. Киев «уч йилдан сўнг» НАТОга аъзо бўлиш учун ариза беришни режалаштирмоқда.

XS
SM
MD
LG