Линклар

АҚШ ва Қатар террорчиликка қарши кураш бўйича келишув имзолади


Тиллерсон Кувайт амири билан.

АҚШ ва Қатар амирлиги террорчилик ва уни молиялаштиришга қарши курашга оид ҳамкорлик келишувини имзолади¸ деб хабар берди Давлат котиби маслаҳатчиси R.C. Hammond 11 июль куни.

Араб давлатлари ва Қатар ўртасида давом этаëтган кескинликни юмшатиш мақсадида АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон Қатар пойтахти Доҳага борди.

Икки кунлик сафар давомида АҚШ дипломатлари раҳбари бўҳронни муҳокама қилиш учун Кувайтдан ташқари Қатар ва Саудия Арабистонига ҳам боради.

Қатарни минтақадаги сунний давлатларнинг асосий рақиби кўрилган Эрон ва исломий экстремистлар билан яқин алоқада айблаëтган Саудия етакчилигидаги қўшни давлатлар амирликка қарши санкциялар жорий қилди.

5 июндан бошлаб Саудия Арабистони¸ БАА¸ Баҳрейн ва Миср Қатар билан дипломатик ва транспорт алоқаларини узиб қўйди.

Муносабатлар қайта тикланиши учун қўйилган 13 талаб орасида минтақадаги энг машҳур Ал-Жазира телеканалини ëпиш ва Эрон билан дипломатик алоқалар мақомини пасайтириш бор.

Саудия ҳам¸ Қатар ҳам АҚШнинг яқин ҳамкори саналади – Қатарда Американинг минтақадаги энг катта ҳарбий базаси жойлашган. Ал Убейд ҳаво базасида 11 мингдан ошиқ Америка ҳарбийси бор.

XS
SM
MD
LG