Линклар

Назарбоев террорчиликда айбланганларни фуқароликдан маҳрум қилувчи қонунга қўл қўйди


Президент Нурсултон Назарбоев.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев суд томонидан террорчилик ва давлатга қарши жиноятларда айбланганларни фуқароликдан маҳрум қилувчи қонунга қўл қўйди. Мазкур қонун президент имзо чеккан 11 июлдан бошлаб кучга кирди.

Мунозарага сабаб бўлган қонун лойиҳаси май ойида парламент қуйи палатаси¸ июнда эса¸ Сенат тасдиғидан ўтган эди.

Янги қонун бундан буëғига террор ташкилоти тузганлик ëки унга қўшилганлик¸ давлатнинг муҳим манфаатларига таҳдид солганлик¸ президентга суиқасд уюштирганлик каби жиноятларда айбланганларни фуқароликдан маҳрум этишга асос беради.

Қонун танқидчилари¸ унинг “Қозоғистон манфаатларига таҳдид солиш” деган ўта мавҳум жиноятда айбланган сиëсий мухолифат¸ жумладан¸ муҳожиратга чиқишга мажбур бўлган мухолифат етакчиларига қарши ишлатилиш эҳтимолидан хавотир билдирмоқда.

XS
SM
MD
LG