Линклар

Путинни ўлдиришга уринганликда айбланган қозоғистонлик ундан кечирим сўради


Владимир Путин

2013 йили суд ҳукми билан Россия президентига суиқасд уюштиришга уринганликда айбланиб¸10 йиллик қамоққа ҳукм этилган Қозоғистон фуқароси Владимир Путиндан кечирим сўради.

Қамоқдан Россия матбуотига чиқарган хатида Илья Пьянзин президент Путинга ўзини авф этишни сўраб мурожаат қилган.

Маҳбус ўзининг «ахмоқона жиноят»га ҳозирликка аралашиб қолганидан қаттиқ афсусда эканини билдирган.

Айтилишича¸ Самара области губернатори ҳузуридаги авф комиссиясига Пьянзиннинг амнистия сўраб қилган расмий мурожаати келиб тушган ва ҳозирда кўриб чиқилмоқда.

2011 йил Путинга қарши суиқасд уюштириш режасига қўшилган Қозоғистон фуқароси¸ тергов хулосаси бўйича¸ Украина ҳудудида Шимолий Кавказ жангарилари етакчиси Доку Умаров бошчилигидаги гуруҳга аъзо бўлган.

XS
SM
MD
LG