Линклар

Пентагон Абу Бакр ал Бағдодий ўлганини тасдиқловчи далилларга эга эмас


“Ислом давлати” раҳбари Абу Бакр ал Бағдодий.

Пентган “Ислом давлати” раҳбари Абу Бакр ал Бағдодийнинг ҳалок бўлганини расман тасдиқлай олмайди. Бу ҳақда 11 июль куни Пентагон расмийлари маълум қилди.

Хабарда айтилишича, АҚШ ҳарбий раҳбарияти Бағдодийнинг ўлдирилгани тўғрисида аниқ ва тасдиқланган далилларга эга эмас.

Сешанба куни Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси Бағдодий ҳалок бўлгани ҳақида “тасдиқланган маълумотларга эга экани”ни билдирган эди.

Қароргоҳи Лондонда жойлашган обсерватория раҳбари Рами Абдул Раҳмон “Ислом давлати” гуруҳи раҳбари Бағдодий Сурия шарқидаги Дайр ал Зор виляотида ҳалок бўлганини айди. Лекин у Бағдодий ўлимига оид тафсилотлар ҳақида гапирмади.

11 июль куни Ироқнинг "Ал-Сумария" телеканали ҳам ўз манбаларига таянган ҳолда Бағдодийнинг ўлдироилгани тўғирсида маълуимот тарқатди.

Бундан бир ой олдин Россия ва кейинроқ Эрон ҳам Бағдодий Россия авиацияси берган зарбалардан бири пайтида ҳалок бўлган, деган маълумотни тарқатган эди.

XS
SM
MD
LG