Халқаро Олимпия қўмитаси Париж ва Лос Анжелес шаҳарларини 2024 ва 2028 йилги Ёзги Олимпия ўйинларига мезбон шаҳарлар сифатида тасдиқлади.
Лекин, бу шаҳарларнинг қай бири Олимпиадани биринчи бўлиб қабул қилади, бу ҳақда сентябр ойида эълон қилинади.
2024 ва 2028 йиллардаги Олимпиадага Ҳамбург, Будапешт ва Рим шаҳарлари ҳам даъвогарлик қилди.
Лекин, Халқаро Олимпия қўмитаси Париж ва Лос Анжелесни танлади.
Бу икки шаҳар аввал ҳам Олимпия ўйинларига мезбонлик қилган. 1932 йилги Олимпиада Парижда, 1984 йилгиси Лос Анжелесда бўлиб ўтган эди.
2020 йилги Ёзги Олимпиада Токиода бўлади.