Линклар

Хитой Нобел мукофоти лауреати бўлган диссидентнинг хорижда даволанишига рухсат бермаяпти


Лю Сяобо турмуш ўртоғи билан.

Нобел тинчлик мукофоти лауреати, хитойлик диссидент Лю Сяобонинг саломатлиги ўта ёмонлигича қолмоқда.

Хитойнинг Шэньян шаҳар шифохонаси врачларига кўра, Лю Сяобонинг нафас олиш функцияси ишдан чиққан. Шунга қарамай, яқинлари диссидентни сунъий нафас олиш аппаратига уланишига розилик бермадилар.

Аввалроқ шифокорлар Сяобо жигар саратонига чалинганини билдирган эдилар. Шу сабабли диссидент қамоқхонадан касалхонага кўчирилган.

Хитой ҳукумати Сяобонинг хориж давлатларида даволаш таклифини рад этмоқда.

Бейжиндаги Тяньаньмэнь майдонида 1989 йилда ўтган норозилик намойишлари иштирокчиси бўлган ҳуқуқ фаоли Сяобо 2009 йилда давлатга қарши фаолиятда айбланиб 11 йилга қамалган эди.

2010 йилда Лю Сяобо Нобел мукофотига сазовор бўлган. У қамоқда бўлгани учун Ослода мукофотни топшириш маросимида қатнаша олмаган.

XS
SM
MD
LG