Линклар

Рус ҳарбийсининг онаси Украина президентидан ўғлини авф этишни сўради


Украинанинг Луганск вилоятида қўлга олинган россиялик ҳарбий Виктор Агеев.

Украинанинг Луганск вилоятида қўлга олинган россиялик ҳарбий Виктор Агеевнинг онаси президент Петро Порошенкодан ўғлини авф этишни илтимос қилди. Ҳарбйининг онаси Светлана Агееванинг видеомурожаати “Новая газета” сайтида эълон қилинди.

Агеева ўз видеомурожаатида Украинага боришга ва ўғлини “бошқа бир украин ватандоши ёки ҳарбийсига алмаштириш жараёнида шахсан иштирок этишга” тайёр эканини айтди.

Россиялик Виктор Агеев Луганскда 27 июнь куни Украина ҳарбийлари томонидан қўлга олинган эди. У тергов давомида Россия армияси ҳарбийси эканини тан олган.

Украина телеканалига берган интервьюсида Агеев Россия армиясида шартнома асосида хизмат қилишни бошлаганидан 4 кун ўтгач, Ростов вилоятидан Донбассга жўнатилганини билдирган.

Бироқ Россия Мудофаа вазирлиги Агеев Қуролли кучларда шартнома асосида хизмат қилганини инкор этиб келмоқда.

Агеев Украина ҳукумати томонидан “террорчилик фаолияти”да айбланмоқда.

XS
SM
MD
LG