Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 00:36

Борис Немцовни ўлдирганликда айбланган 5 киши устидан суд ҳукм чиқарди


Борис Немцов
Борис Немцов

Москва округи ҳарбий суди россиялик сиёсатчи Борис Немцовни ўлдиришда айбланаётган 5 судланувчи устидан ўз ҳукмини эълон қилди.

Немцовга ўқ узган Заур Дадаев 20 йилга, Тамерлан Эскерханов 14 йилга, Анзор Губашев 19 ва Шадид Губашев 16 йилга, Хамзат Бахаев 11 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Айбланувчиларнинг барчаси жаримага ҳам тортилди.

Борис Немцов 2015 йилнинг 27 февралида Россия пойтахтидаги Большой Москворецкий кўпригида отиб ўлдирилган. Ўша йилнинг мартида бугун озодликдан маҳрум қилинган 5 шахс қўлга олинган эди.

XS
SM
MD
LG