Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:14

Британия матбуоти икки “мусулмон гей” ўзаро турмуш қурганини хабар қилди


24 яшар Жаэд Чоудхури (Jahed Choudhury) 19 яшар Шон Роганга (Sean Rogan) уйланди, деб хабар қилди dailymail нашри.

Айтилишича, Жаэд Чоудхури Бангладешда, анъанавий мусулмон оиласида туғилган.

“Болалигиданоқ Жаэд бошқа болаларга ўхшамаслигини тушунган, футбол ўйнаш ўрнига мода ҳақида ҳикоя қилувчи кўрсатувларни томоша қилишни яхши кўрган, мактабда синфдошлари уни масхаралаган, уйда отаси босим ўтказган”, деб ёзди нашр. Ота ўғлини ўзгартиришга, уни қизлар билан таништиришга уринган, ҳатто ҳажга ҳам жўнатган. Бироқ бу уринишлар самара бермаган.

Оила Британияга кўчиб келгач, Жаэд бу мамлакатда ҳам қийинчиликларга дуч келган ва кунлардан бир кун ўзини ўлдирмоқчи бўлиб, паркда йиғлаб ўтирганида бир йигит келиб ундан ҳол сўраган. Ўша йигит эндиликда унинг турмуш ўртоғи Шон Рогандир.

Dailymail нашрига кўра, Жаэд ва Шон тўйини анъанавий мусулмонча кийимда ўтказган. “Оилам мени ҳануз касал, даволасак бўлади, деб ўйлайди. Мен каби синовлардан ўтадиганларнинг барчасига ҳамма нарса жойида эканлигини айтмоқчиман. Биз бутун дунёга бир вақтнинг ўзида ҳам гей, ҳам мусулмон бўлиш мумкинлигини кўрсатмоқчимиз”, деган ўзининг тўйи ҳақида гапираркан Жаэд.

XS
SM
MD
LG