Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:12

Нобел тинчлик мукофоти лауреати, хитойлик диссидент Лю Сяобо вафот этди


Лю Сяобо
Лю Сяобо

Нобел тинчлик мукофоти лауреати, хитойлик диссидент Лю Сяобо 61 ёшида қамоқхонадан касалхонага ўтказилганидан 1 ой ўтиб вафот этди. Айтилишича, у жигар саратони билан оғриган.

Олдинроқ Лю Сяобонинг саломатлиги ўта ёмонлигича қолаётгани хабар қилинган эди.

Хитойнинг Шэньян шаҳар шифохонаси врачларига кўра, Лю Сяобонинг нафас олиш функцияси ишдан чиққан. Шунга қарамай, яқинлари диссидентни сунъий нафас олиш аппаратига уланишига розилик бермадилар.

Аввалроқ шифокорлар Сяобо жигар саратонига чалинганини билдирган эдилар. Шу сабабли диссидент қамоқхонадан касалхонага кўчирилган.

Хитой ҳукумати Сяобонинг хориж давлатларида даволаш таклифини рад этиб келган.

ПекиндагиТяньаньмэнь майдонида 1989 йилда ўтган норозилик намойишлари иштирокчиси бўлган ҳуқуқ фаоли Сяобо 2009 йилда давлатга қарши фаолиятда айбланиб 11 йилга қамалган эди.

2010 йилда Лю Сяобо Нобел мукофотига сазовор бўлган. У қамоқда бўлгани учун Ослода мукофотни топшириш маросимида қатнаша олмаган.

XS
SM
MD
LG