Линклар

Парижда Франциянинг бош миллий байрами – Бастилия ишғол қилинган кун нишонланмоқда.

Ҳарбий парадда 3 ярим мингдан зиёд ҳарбий хизматчи иштирок этди.

Бу йил АҚШнинг Биринчи жаҳон урушига қўшилганига 100 йил тўлиши муносабати билан ҳарбий парадда АҚШ пиёда аскарлари ҳамда ҳарбий учоқлари ҳам қатнашди.

Тантаналар бошланиши арафасида Парижга АҚШ президенти Дональд Трамп келди ва Франция президенти Эммануэл Макрон билан учрашди.Сўзлашувлардан сўнг Трамп Твиттерда Америка ва Франция халқлари дўстлиги узилмаслиги тўғрисида ёзди.

Байрам муносабати билан хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Роппа-роса бир йил олдин Ниццада амалга оширилган террористик ҳужумдан 86 киши нобуд бўлган эди.

XS
SM
MD
LG