Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:45

Президент: Cиёсий партияларимиз ҳамон мудраб ўтирибди


Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталари раҳбарлари, сиёсий партиялар ва Экологик ҳаракат вакиллари билан учрашувда улар фаолиятини кескин танқидий баҳолади (“XXI аср”, 13 июль). Президентга кўра, сиёсий партиялар ўз электоратига берган ваъдаларини, сайловолди дастурларини тўла ва самарали бажармаётир. “Очиқ айтиш керак, сиёсий партияларда бу соҳада ҳалигача хотиржамлик, қандайдир мудраб ўтириш кайфияти ҳукм сурмоқда. Ҳеч кимга фойдаси бўлмаган мажлислар соатлаб давом этмоқда, танқидий таҳлил ўрнига майда масалалар билан ўралашиб, долзарб муаммоларнинг ечими четда қолиб кетмоқда” деган Президент Ш.Мирзиёев.

Йиғилишда Ўзбекистон Президенти Олий Мажлис палаталари раҳбарлари фаолияти ҳам танқидий баҳолаган: “Мен турли йиғилишларда, биз икки йил давомида фавқулодда сафарбарлик ҳолатида ишлашимиз керак, деган фикрни доимо айтиб келяпман. Лекин, афсуски, бу масала бўйича Олий Мажлис ва унинг раҳбарияти, хусусан, Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Мўйдинхонович Исмоилов, Сенат Раиси Ниғматилла Тўлқинович Йўлдошевнинг позицияси на уларнинг чиқишларида, на амалий ҳаракатларида сезиляпти”.

Ўзбекистон раҳбарига кўра, парламент ҳақиқий демократия мактабига айланиши керак.

XS
SM
MD
LG