Линклар

Туркияда давлат тўнтариши уринишининг бир йиллиги нишонланмоқда


Туркияда давлат тўнтариши уриниши бўлганига бир йил бўлар экан минглаб давлат хизматчиси президентнинг янги кўрсатмаси асосида ишдан бўшатилган.

Ушбу кўрсатма Оfficial Gazette нашрида босилди.

Ишдан ҳайдалганлар рўйхатида 2303 полициячи, 546 ҳарбий хизматчи, 302 университет ўқитувчиси ва турли вазирликларнинг 3000 ходими бор.

2016 йилнинг 15 июл куни Туркияда давлат тўнтаришига уриниш бўлганди.

Эрдўғон ҳукуматини ағдариш ҳаракати ортида Фатҳуллоҳчилар деб аталувчи Фатҳулла Гулен тарафдорлари тургани даъво қилинган.

Бугунда Америкада яшовчи Фатҳулла Гуленнинг ўзи ушбу айбловларни рад қилиб келади.

XS
SM
MD
LG