Линклар

Афғон қўшинлари жанубдаги яна бир туманни Толиблардан озод қилди


Афғон қўшинлари мамлакат жанубидаги Ҳелманд вилоятида жойлашган Нава туманини Толиблардан озод қилди.

Бу туманда 15 июл куни халқаро қўшинлар ёрдамида кенг кўламли амалиёт ўтказилди.

Вилоят ҳокими матбуот котиби Умар Зовакка кўра, хавфсизлик қўшинлари 9 ой олдин Толиблар қўлига ўтган туман марказини назоратига олган.

Зовакка кўра, Толибларнинг 12 жангариси ўлдирилган, полициянинг 2 ходими жароҳатланган.

Толиблар Ҳелманд вилоятида ҳануз кучли таъсирга эга. Шу ой бошида Нава туманида Толиблар ҳужумида АҚШнинг бир аскари ўлдирилди, иккиси жароҳатланди.

Ҳозирда АҚШ ва НАТО бошчилигидаги халқаро коалициянинг 13 минг атрофидаги аскари Афғонистонда қолмоқда.

XS
SM
MD
LG