Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 02:39

Эрон жосусликда айбланган АҚШ фуқаросини 10 йилга қамаганини маълум қилди


Эрон суди жосусликда айбланган АҚШ фуқаросини 10 йилга озодликдан маҳрум этгани маълум қилинди.

Эрон Адлия тизими расмийси Ғуломҳуссайн Муҳсиний Эжеийнинг 16 июл кун расмий телевидение орқали берган баёнотига кўра, "бу шахс маълумот йиғиш билан шуғулланган ва тўғридан-тўғри АҚШдан кўрсатма олган".

"У 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди, аммо ҳукм устидан шикоят қилиш мумкин", деди расмий.

Ҳозирча, қамалган шахснинг АҚШ ва Эрондан бошқа мамлакат фуқароси экани айтилди, аммо у мамлакатнинг номи ошкор қилинмади.

Шу йилнинг январ ойида Эрон Бош прокурори мамлакат қамоқхоналарида бошқа давлатлар фойдасига жосуслик қилишда айбланган 70 нафар шахс жазо муддатини ўтаётганини маълум қилган.

XS
SM
MD
LG