Линклар

11 декабр 2017, Тошкент вақти: 09:08

Эрон президентининг укаси молиявий жиноятларда гумон қилиниб ҳибсга олинди


Ҳассан Руҳонийнинг укаси Ҳуссайн Фаридун

Эрон президенти Ҳассан Руҳонийнинг укаси Ҳуссайн Фаридун молиявий жиноятларга алоқадорлик гумони билан ҳибсга олинди.

16 июл куни Эрон Адлия идоралари берган маълумотга кўра, президентнинг укаси устидан жиноят содир этганлик гумони билан "кўплаб тергов ўтказилган, бу терговга бошқа шахслар ҳам жалб этилган, терговдагиларнинг айримлари эса қамоқдадир".

"Кеча унга нисбатан гаров асосида озод қилиш қарори чиққан эди, аммо у бунинг шартига амал қилишига ишонтира олмагани боис, ҳибсда қолдиришга қарор қилинди", деди Адлия расмий вакили Ғуломҳуссайн Муҳсиний Эжеий.

Бир вақтнинг ўзида президентнинг ёрдамчиси ҳам бўлган Ҳуссайн Фаридун мамлакатнинг диний етакчилари томонидан узоқ вақтлардан буён молиявий ва коррупцион жиноятларда айбланиб келаётган эди.

XS
SM
MD
LG