Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 23:28

Туркия террорчиликда гумонланаëтган хорижликларнинг ҳудудига киришини тақиқлади


Сурия-Туркия чегараси.

Туркия Сурия ва Ироқ ҳудудида уруш қилаëтган “Ислом давлати” гуруҳига алоқадорликда гумонланаëтган минглаб марказий осиëликнинг ўз ҳудудига киришини тақиқлади.

Туркия Ички ишлар вазирлиги расмий сайтида эълон қилинган ҳисоботда ëзилишича¸ Озарбайжон¸ Қозоғистон¸ Тожикистон ва Россия фуқаролари “Ислом давлати”га алоқадорлик гумони билан Туркияга кириши тақиқланганлар рўйхати тепасидан жой олган.

“Ислом давлати” сафида жанг қилганликда гумонланаëтган 4,128 россиялик¸2,651 нафар тожикистонлик¸ 1,914 қозоғистонлик ва1,677нафар озарбайжонлик Туркияга кириши тақиқланганлар рўйхатига киритилган.

Бу рўйхат тепасидан жой олган Саудия Арабистони фуқароларидан 7,523 нафари¸ тунисликлардан 4,605 нафарининг Туркияга киришига расмий тақиқ қўйилган.

Постсовет республикалари расмийлари юзлаб фуқаросининг “Ислом давлати” сафида Сурия ва Ироқда жанг қилаëтгани ҳақида йиллардан бери баëнот бериб келади.

XS
SM
MD
LG