Линклар

Президент Трамп маъмурияти сешанба куни АҚШнинг Россиядаги янги элчиси ким бўлишини эълон қилди.

Юта штати собиқ губернатори, республикачи Жон Хантсман Россиядаги элчи қилиб март ойида тайинланган, бироқ Оқ Уй унинг номзодини расман тасдиқлаш учун Кремлнинг маъқуллашини кутиб Сенатга тақдим этмай турган эди.

Хантсманнинг Кремль томонидан, Россиянинг АҚШдаги янги элчиси Анатолий Антоновнинг Оқ Уй томонидан ўзаро маъқулланиши душанба куни амалга ошгани тўғрисида The Washington Post ўз манбасига таяниб хабар қилди.

Дипломатик жабҳадаги олдинга силжишлар яқинда Гамбургда “Катта йигирматалик” саммити доирасида Трамп ва Путин ўртасида бўлиб ўтган иккита учрашувдан сўнг кузатилаётган бўлиши мумкин

Хантсман АҚШнинг Сингапур ва Хитойдаги элчиси бўлган. У хитой тилида гапиради, 7 фарзандидан бири асраб олинган хитой қизидир. Хантсманлар оиласининг йирик кимёвий корхонаси бор.

XS
SM
MD
LG