Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:31

Озодлик ишга таклиф қилади


Озодлик "Ижтимоий тармоқлар продюсери" лавозимига танлов эълон қилди. Танлов ғолиби билан радионинг Прагадаги офисида ишлаш учун 12-18 ойлик шартнома имзоланади.

Танловда ўзбек, рус ва инглиз тилларини мукаммал билувчи, ижтимоий тармоқлар соҳасида ишлаш бўйича малакага эга бўлган шахслар иштирок этиши мумкин.

Шунингдек, номзодлар журналистикадан хабардор бўлишлари лозим.

Ижтимоий тармоқлар продюсери ​зиммасига Озодликнинг Twitter, Facebook, VKontakte, Instagram, Одноклассники тармоқларидаги саҳифаларини ривожлантириш вазифаси юклатилади.

Танлов шартлари бўйича қўшимча маълумотларни Озодликнинг инглиз тилидаги сайтида ўқишингиз мумкин.

Танловда иштирок этмоқчи бўлсангиз jobs@rferl.org манзилига ариза йўллашингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG