Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 04:38

Қирғизистон президенти лотин алифбосига ўтиш заруратига шубҳа билдирди


Алмазбек Атамбаев

Президент Алмазбек Атамбаев ўз ташаббуси билан Бишкекда ўтказилаëтган “Олтой цивилизацияси ва олтой тилли қардош халқлар” конференциясида Қирғизистонда бошланган лотин алифбосига ўтиш истиқболига ишончсизлик билдирди.

Атамбаев лотин алифбосига ўтиш туркий халқларни яқинлаштиради¸ мамлакатнинг ривожланишига туртки беради¸ деган фикрларни савол остига олди.

-Лотинга ўтиш¸ туркий халқларни бирлаштирмайди¸ аксинча¸ уларни бир-биридан узоқлаштиради. Бу амалда пантуркизм ғоялари таъсирига ўтиш дегани ва бу ғоя ҳам Россия империяси ва СССР даврида бизнинг халқларимизга нисбатан қўлланилган «бўл ва ҳукмронлик қил» усулининг давомидир¸ деди жумладан Атамбаев.

21 июнь куни Москвадаги қирғиз диаспораси вакиллари билан учрашувда Атамбаев¸ лотин алифбосига ўтишга қарши эканини билдирди.

СССР қулаши ортидан Озарбайжон¸ Туркманистон ва Ўзбекистон лотин алифбосига ўтган. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 2017 йил охиригача қозоқ алифбосини лотинга кўчириш стандартларини қабул қилиш ҳақида фармон берган.

XS
SM
MD
LG