Линклар

Путин Людмила Алексеевани 90 йиллиги билан табриклашга шахсан ўзи борди


Путин Людмила Алексееваникида меҳмонда.

Россия президенти Владимир Путин мамлакатдаги энг таниқли ҳуқуқ фаолларидан бири Людмила Алексеевани 90 ëшга тўлиши билан шахсан табриклаш учун фаолнинг хонадонига борди.

Алексеева 2018 йил мартига белгиланган президент сайловида Путиннинг кутилаëтган иштирокини кескин танқид қилиб келмоқда.

60-йиллардан бери Россиядаги фуқаролик жамияти фаоли сифатида танилган Алексеева¸ 1996 йилдан бери Москва Ҳелсинки гуруҳига раҳбарлик қилади.

- Мен сизга кўп-кўп йиллардан бери сизни жуда яхши кўрадиган¸ сиздан жуда миннатдор халқ учун қилган барча хизматларингиз учун ўз миннатдорлигимни билдираман. Одамлар хизматига бағишланган ҳаëтингиз учун россияликлар сиздан жуда миннатдор¸ деди Алексеевани табриклашга келган президент Путин.

Бу имкониятдан фойдаланган Алексеева Путиндан Россия Давлат думасининг собиқ депутати Игорь Измецевни амнистия қилишни сўраган. 2010 йилда жиноий тўдани молиялашда айбланган собиқ депутат умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилган.

Алексеевага кўра¸ Путин унинг бу сўровини қондиришга ваъда берган.

XS
SM
MD
LG