Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 15:55

Польшада суд ислоҳотига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда


Польшадаги норозили кнамойиши.

Польша шаҳарларида пайшанба куни парламент томонидан суд тизимини ислоҳ қилиш тўғрисида қабул қилинган қонунга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.

Қонунда Олий суднинг амалдаги судьяларининг ваколат муддатларини қисқартириш ҳамда судларни тайинлашни сиёсатчилар қўлига ўтказиш назарда тутилган.

Польша Омбудсмени Адам Боднар 20 июлда парламентда қилган чиқишида мазкур қонун суд мустақиллигига путр етказишини айтди:

-Мен сизларнинг олдингизда Олий суд тўғрисидаги қонунга нисбатан ташвишларимни билдириши учун турибман. Мустақил суд ҳуқуқи энг асосий фуқаролик ҳуқуқларидан бири ҳисобланади. Бу ҳуқуққа амал қилмасдан туриб, бошқа ҳуқуқларни ҳимоя қилиб бўлмайди, - деб билдирди.

Норозилик намойишига чиққан минглаб польшаликлар президент Анжей Дудудан мазкур қонунга вето қўйишни талаб қилмоқда.

XS
SM
MD
LG