Линклар

11 декабр 2017, Тошкент вақти: 14:38

Кремль расмийси: Москва ва Вашингтон киберхавфсизлик масаласида сўзлашмоқда


Москва ва Вашингтон киберхавфсизлик бўйича қўшма ишчи гуруҳини ташкил этиш масаласи юзасидан музокараларни олиб бормоқда.

Бу ҳақда Россия президентининг киберхавфсизлик бўйича вакили Андрей Крутских 20 июль куни ахборот агентликларига маълум қилди.

Унга кўра, мазкур масала юзасидан сўзлашувлар узоқ давом этадиган жараёндир. “Бироқ Қўшма Штатларда юзага келган ички сиёсий реалликдан келиб чиқилса, бу сўзлашувлар самара беришига умид қилиш мумкин”, деди Крутских.

Дональд Трамп ва Владимир Путин Германиянинг Гамбург шаҳрида 7-8 июль кунлари ўтган “Катта йигирматалик” доирасидаги учрашув пайтида киберхавфсизлик бўйича қўшма гуруҳ тузиш масаласини муҳокама қилган эдилар.

Бироқ Трампнинг бу ташаббуси АҚШда кескин танқид қилинган. Шундан сўнг Трамп бу ғоядан воз кечганини расман эълон қилган эди.

XS
SM
MD
LG