Линклар

Linkin Park солисти ўзини ўлдирган куни суратга тушиши режалаштирилган эди


Честер Беннингтон

20 июл куни Linkin Park гуруҳининг ўз жонига қасд қилиб, ҳалок бўлган солисти Честер Беннингтоннинг шу куни фотосессияси бўлиши керак эди, деб хабар қилди TMZ нашри.

Бундан ташқари Linkin Park гуруҳи бир ҳафтадан сўнг гастрол концертларини бошлаши керак эди. Бироқ Беннигтоннинг ўлими гуруҳ келажагини мавҳум қилиб қўйди.

41 яшар Беннигтоннинг жасади 20 июл куни унинг Лос-Анжелесдаги уйидан топилди. Хонанданинг ўлимини ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва ҳамкасблари тасдиқлади.

Честер Беннингтон икки марта уйланган эди, ортида 6 фарзанди қолди. TMZ таблоидига кўра, Беннингтон кейинги йилларда алкоголизм ва наркоманликка чалинган эди. Интервьюларидан бирида хаёлидан суицид ҳақидаги фикрлар ўтгани ҳақида гапирган.

Беннингтон 1997 йилдан буён Linkin Park гуруҳининг вокалисти эди. "Meteora" – гуруҳнинг энг машҳур альбоми. "Faint", "In The End", "Crawling", "Numb", "Breaking The Habit" – булар Linkin Parkнинг энг машҳур қўшиқларидир.

XS
SM
MD
LG