Линклар

Шошилинч хабар
17 ноябр 2019, Тошкент вақти: 17:01

"Чегара билмас шифокорлар" Афғонистон шимолида ўз фаолиятини қайта бошлади


Чегара билмас шифокорлар

“Чегара билмас шифокорлар” ташкилотнинг Афғонистон шимолидаги Қундуз вилоятида тиббий клиникасини қайтадан очди.

Ташкилот клиникаси 2015 йилда АҚШ ҳаво ҳужумлари натижасида вайрон бўлган эди.

Ҳужумлар оқибатида 42 нафар беморлар ва шифокорлар ҳалок бўлганди.

АҚШ ҳарбийлари ўтказган текширув ҳужум техник носозликлар туфайли юз берганини аниқлаган эди.

“Чегара билмас шифокорлар” ташкилоти Америка ва Афғонистон ҳарбийлари тиббий муассасалар хавфсизлигини таъминлашга ваъда бергандан сўнг ўз фаолиятини қайтадан бошлади.

Кичик ёки хроник жароҳатларни даволашга қаратилган янги клиника бузилган шифохона ўрнида барпо этилгани йўқ.

Ташкилот ўзининг янги трамва марказини Қундузда 2018 йилда очишга умид қилмоқда.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG