Линклар

Россиянинг АҚШдаги 9 йиллик элчиси Кисляк Москвага чақириб олинди


Сергей Кисляк

Россиянинг АҚШдаги энг зиддиятли элчиси Сергей Кисляк 22 июл куни Москвага чақириб олинди.

Россия элчихонаси 66 яшар элчи 9 йиллик вазифаси муддати тугагани муносабати билан чақириб олингани ҳақида баёнот берди.

Interfax агентлиги берган хабарга кўра, Кисляк Россия Федерация Кенгашида фаолиятини давом эттириши мумкин.

Унинг ўрнига эса Ташқи ишлар вазири муовини Анатолий Антонов тайинланиши мумкин. Аммо, ҳозирча унинг номзоди Кремл томонидан тасдиқланмагани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG