Линклар

АҚШ генерали Россияни ўз давлатига мавжуд таҳдидлардан бири, деб атади


АҚШнинг юқори мартабали ҳарбийси хавфсизлик масаласига қаратилган анжуманда Россияни Америкага таҳдид солиб турган кўплаб хатарлардан бири сифатида тилга олди.

Генерал Жозеф Данфорд 22 июл куни Колорадода ўтган Аспен хавфсизлик форумида чиқиш қиларкан: "Россия биз ҳозирда юзлашиб турган кўплаб хатарлардан бири, аммо ҳарбий қудрати катта бўлган хатардир. Ойдинки, долзарблик нуқтаи назаридан биринчи рақамли муаммо Шимолий Кореядир", деди генерал.

Шунингдек, у хатарли давлатлар сирасида Эрон ва Хитойни ҳам тилга олди.

XS
SM
MD
LG