Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:56

Польша президенти суд ислоҳотига доир қонунга вето қўядиган бўлди


Польша президенти Анжей Дуда
Польша президенти Анжей Дуда

Польша президенти Анжей Дуда норозиликларга сабаб бўлган суд тизимини ислоҳ қилиш тўғрисидаги қонунга вето қўядиган бўлди.

- Мен қонунни Сеймга (парламентнинг қуйи палатаси) қайтаришга қарор қилдим. Бу қонун лойиҳасига вето қўйганимнимдир, - деди Дуда.

Суд тизими устидан назоратни етакчи партияга бериш назарда тутилган қонуннинг қабул қилинишига қарши бутун Польша бўйлаб 8 кун давомида норозилик намойишлари ўтказилди.

Норозилик митинглари пойтахт Варшавадан ташқари Краков, Вроцлав ва бошқа шаҳарларда бўлиб ўтди. Бундай акциялар Европа Иттифоқи бўйлаб, хусусан Париж, Брюссель, Лондон ва бошқа шаҳарларда ўтказилди.

Европа Иттифоқи етакчилари ҳам қонун лойиҳасини суд мустақиллигига путур етказувчи лойиҳа сифатида танқид қилди.

XS
SM
MD
LG