Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2019, Тошкент вақти: 10:04

ОИТВ юқтирган жанубий африкалик бола “деярли тузалди”


Туғилаётган пайтида одам иммун тақчиллиги вируси (ОИТВ) юқтириб олган бола деярли ҳеч қандай тиббий қаровсиз улғаймоқда. Бу ҳақда жанубий африкалик шифокорларга таяниб БиБиСи хабар қилди.

Ҳозирда 9 ёшга тўлган боланинг шахси сир сақланмоқда.

Шифокорларнинг айтишича, у туғилганидан кейин интенсив даволанган. Сўнгги 8,5 йил давомида эса ҳеч қандай дори ичмаган.

Одатда ОИТВ юқтирган шахслар ўз иммунитетларини сақлаб қолиш учун мунтазам равишда дори-дармон ичиб туради.

Ҳозирда жанубий африкалик болада фаол вируснинг ҳеч қандай белгиси йўқ.

Ушбу ҳолат ОИТВга қарши янги дорилар ёки вакциналар ишлаб чиқаришда муҳим аҳамият касб этиши мумкин.

Вирус организмда кўпайиб кетишидан аввал унга шиддатли ҳужум қилиш бундан аввал икки марта ёш бола вақтинча бўлса-да соғайиб кетишига сабаб бўлган.

Ҳозирда жанубий африкалик бола қонида ОИТВ бўлмаса-да, вирус унинг иммуноцитларида ҳали ҳам борлиги аниқланган. Келажакда бу вируслар яна фаоллашиши мумкин.

Ҳозирда Ер юзида ОИТВ юқтирган 36,7 миллион одам бўлиб, уларнинг атиги 53 фоизи антиретровирус терапиясини олмоқда.

XS
SM
MD
LG