Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2019, Тошкент вақти: 02:24

Оддий батареяларни бир неча сонияда тўлдирадиган наноэлектрод ясалди


Суперконденсатор ёрдамида батареяларни бир неча соатда эмас, балки бир неча сонияда тўлдириш мумкин.

Аммо бундай батареялар узоқ муддат ишлай олмайди.

Мазкур муаммони ҳал қилиш учун Дрексел университети олимлари наноматериалга асосланган электродларни ишлаб чиқишди.

MXene деб аталувчи мазкур янги технология ёрдамида кимёвий батареяларни бир неча сонияда тўлдириш мумкин.

Лекин ушбу технология бозорга чиқишидан аввал бир неча йил ўтиши мумкин.

Шундай бўлса-да, батарея ишлаб чиқарувчи заводлар мазкур технологияни осонликча татбиқ қилиши мумкин бўлади, чунки бунинг учун фақатгина янги электродларни қўллай бошлаш талаб қилинади холос.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG